Америка ҳукумати 17 августдан Сурия маданий мероси объектларини мамлакатга олиб киришга нисбатан чеклов жорий этди. Бу ҳақда Давлат департаменти матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар берди «ТАСС».
АҚШ маъмуриятининг ушбу ҳаракатлари беш йилдан буён ички қуролли можаро давом этаётган Суриянинг маданий меросини сақлашга кўмаклашиш, шунингдек, турли жиноий ва экстремистик гуруҳларнинг бу каби қадимий буюмлар бўйича ноқонуний шартномалари олдини олишга қаратилган.
АҚШ ташқи сиёсат бошқармасининг аниқлик киритишича, тақиқ Суриядан 2011 йилнинг 15 мартидан сўнг олиб чиқилган ҳар қандай маданий мерос объектига нисбатан амал қилади.
Изоҳ (0)