Сурия армияси кўнгилли отрядлар кўмагида Алеппо жанубида жангариларга қарши курашишда давом этмоқда. «ТАСС»нинг Al-Watan нашрига таяниб маълум қилишича, ҳукумат кучлари сутка давомида «Жайш ал-Фатҳ» қуролли коалициясининг 80 жангарисини йўқ қилди. Жангариларнинг қамал остидаги Алеппога ўқ-дори етказиш ёки мадад кучлари ташлаш ҳаракатлари муваффақиятсиз якунланди.
Айни пайтда ҳукумат кучлари «Проект-1070» миттитуманини тозалаш бўйича операцияни якунламоқда. Артиллерия шаҳар четидаги Рамус мавзесида жойлашган ҳарбий ўқишлар мажмуини ўққа тутишда давом этмоқда — бу ҳудуд жангариларнинг асосий таянч нуқтасига айланган.
Жангарилар армия кучларига жиддий қаршилик кўрсатмоқда. Жумладан, улар шаҳарнинг ғарбий четидаги аз-Заҳро мавзеси орқали ёриб киришга уринди. Бу маррада кўнгиллилар ва мунтазам қўшинлар «Жабҳат ул-Фатҳ аш-Шом» (эски номи — «Жабҳат ан-Нусра») радикал гуруҳига қарши курашмоқда.
Изоҳ (0)