АҚШ Миллий хавфсизлик агентлигининг собиқ ходими Эдвард Сноуден ташкилотнинг сайтига россиялик хакерлар ҳужум уюштирган деб ҳисоблайди. Бу ҳақда у Twitter’даги саҳифаси орқали маълум қилди, деб хабар беради «РБК».
«Қўшимча далиллар ва мантиқ жавобгарлик Россия зиммасида эканлигини кўрсатмоқда», — деб ёзди Сноуден.
Унинг сўзларига қараганда, хакерлар МХА ходимларининг ўзлари қўллайдиган дастурлар ва воситалардан фойдаланган. Сноуденнинг фикрича, бу билан улар АҚШ иттифоқчиларнинг структураларига уюштирилган киберҳужумлар учун жавобгарлигини кўрсатмоқчи бўлган.
15 август куни МХА расмий сайти киберҳужум туфайли ишламай қолди. Сайт кейинги куннинг кечки соатларига қадар давом этди.
Изоҳ (0)