Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрида ноқонуний қуролли тузилманинг иштирокчилари эканлиги тахмин қилинаётган тўрт жангари йўқ қилинди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Улар Шимолий Кавказдаги қуролли гуруҳларда иштирок этгани боис қидирувда эди.
Тергов қўмитаси расмий вакили Владимир Маркиннинг маълум қилишича, қидирувдаги жангарилар шаҳар туманларидан биридаги хонадонда яшириниб юргани аниқлангач, уларни қўлга олиш бўйича операция бошланган. Қўлга олиш чоғида улар қаршилик кўрсатиб, ҳуқуқ-тартибот ходимларининг жонига қасд қилган, шу боис жангарилар жавоб олови билан йўқ қилинган.
Изоҳ (0)