Жазоир ҳукумат армияси мамлакат шимолида террорчиларга тегишли уч махфий бошпанани аниқлаб, йўқ қилди. Бу ҳақда Algerie Press Service агентлигига таянган ҳолда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, Жижель ва Бумердес вилоятларида топилган махфий омборларда жангарилар қўлбола бомбалар, портловчи моддалар ва РПГ-7 гранатомётини сақлаган.
Илгарироқ, 13 август куни ҳукумат қўшинлари Бумердес вилоятининг Сиди Али Бунаб ўрмон массивида жойлашган мана шундай иккита махфий бошпанани йўқ қилган эди. У ердан ўндан ортиқ ўқотар қуроллар, саккизта бомба, 10 килограмм портловчи модда ва диверсияларга мўлжалланган бошқа материаллар топилган эди.
Изоҳ (0)