Ўрта Ер денгизининг ғарбида Марокаш ва Испания орасида бошқарувсиз сузиб юрган иккита қайиқдаги 50 нафар қочқин қутқариб олинди. Бу ҳақда, Le Figaro газетасига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Айтилишича, испаниялик қутқарувчилар иккита қайиқни кўриб қолиб, улардаги олти нафар марокашлик қочқин ва 44 нафар тропик Африка мамлакатлари фуқароларини Испанияга олиб келган.
Халқаро миграция ташкилоти маълумотларига қараганда, 2015 йил давомида Испанияга денгиз йўли орқали 4 минг қочқин етиб келди.
Изоҳ (0)