Ҳиндистон Ямандаги элчихонасини ёпди ва эндиликда уруш гирдобида қолиб кетган мамлакатда турган фуқароларини эвакуация қилиш имкониятига эга эмас. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Ҳиндистон ташқи ишлар вазири Сушма Сваражнинг маълум қилишича, апрель ойидан буён Ямандан 4,7 минг Ҳиндистон фуқароси ва 2,5 минг бошқа давлатлар фуқаролари эвакуация қилинди.
Ҳиндистон фуқароси бўлган аёл болалари билан Яман шимоли-ғарбидаги Ҳаджа шаҳрида қолиб кетганини билдириб, ўз давлати расмийларидан ёрдам сўраган эди. Бунга жавобан Сушма Сваражнинг баёноти эълон қилинди.
«Ҳиндистон ҳукумати фуқароларини бир неча марта Яманни тарк этишга чақирган эди, аммо ҳамма ҳам бу имкониятдан вақтида фойдаланмади. Бундан ташқари, эвакуация қилинган айрим ҳиндистонликлар энг қўрқинчлиси ўтиб кетди деб ўйлаб, кейинчалик Яманга қайтди», — таъкидлади Свараж хоним.
Изоҳ (0)