АҚШнинг Ford автомобилсоз компанияси тўлиқ автоном бошқарувдаги — руль чамбарига, акселератор ва тормоз педалига эга бўлмаган модель чиқариш режаларини ошкор этди. Бу ҳақда, The Wall Street Journal нашрига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Концерн ижрочи директори Марк Филдснинг маълум қилишича, ҳайдовчисиз автомобиллар 2021 йилда йўлларда пайдо бўлади.
Айтилишича, бошқарув функцияларини электрон тизимлар бажаради, машина эса SAE бўйича бошқарув қисмлари ва ҳайдовчи талаб қилмайдиган тўртинчи категорияга мансуб бўлади.
Ford бундай турдаги машиналар учун дастурий таъминот ва ускуналар яратиш билан шуғулланадиган тўртта стартапга маблағ киритди. Улар орасида лидар (оптик тизимлар ёрдамида олис объектлар ҳақида маълумот тўплаш тизими) ва уч ўлчамли харита технологияларини ишлаб чиққан Velodyne, шунингдек, автомобиль электроникасини инфраструктурага мослаштириш билан шуғулланувчи SAIPS бор.
Изоҳ (0)