Ўзбекистонлик футболчи Сардор Рашидов ҳаракат қиладиган Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби Сейду Кейта билан 6 ойлик шартнома имзолади.
«Championat.asia» малилик футболчи Осиё Чемпионлар Лигасида иштирок этишини қайд этган.
Мали терма жамоаси шарафини 100 дан ортиқ ўйинда ҳимоя қилган Кейта ўз вақтида «Барселона», «Валенсия», «Рома», «Марсель» каби клублар шарафини ҳимоя қилганди. «Ал-Жаиш» унинг Осиё қитъасидаги иккинчи жамоаси бўлади. Кейта бунга қадар Хитойнинг «Далиан Аербин» жамоасида ҳам ўйнаган.
Осиё Чемпионлар Лигасининг чорак финалига йўл олган «Ал-Жаиш» «Лавҳия»дан Даме Траорени ҳам ҳарид қилгани айтилган. 18 август куни янги футболчиларни таништириш маросими бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)