Бангкок полициясига йўллардаги хавфсизлик чораларини кучайтириш ва рулда оммабоп Pokemon Go ўйинини ўйнаётган ҳайдовчиларни ҳибсга олиш ҳақида буйруқ берилди. Бу ҳақда пойтахт полицияси раҳбари ўринбосари Адул Наронгсак маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Бу каби ҳолат йўл ҳаракатининг бошқа қатнашчилари хавфсизлигига таҳдид қилади ва қонунчиликни бузиш ҳисобланади», — деди генерал Наронгсак. У қоидабузар ҳибсга олингандан сўнг уни қандай жазо кутаётганлигига аниқлик киритмади.
Маҳаллий қонунчиликка кўра, Таиландда машина ҳайдаш давомида телефондан фойдаланганлик учун жарима 400—1000 бат (11,7—29,4 доллар)ни ташкил этади.
Pokemon Go ўйини Таиландда жуда оммабоп бўлиб, покемонларни нафақат пиёдалар, балки автобус, автомобиль ва мотоцикл ҳайдовчилари ҳам фаол овламоқда.
Маҳаллий ОАВларнинг маълум қилишича, мазкур дастур билан ҳаддан ортиқ машғул бўлиш аллақачон бир нечта йўл ҳодисаларига сабаб бўлган.
Изоҳ (0)