Тайваннинг Пиндун уездида танкнинг дарёга тушиб кетиши оқибатида тўрт ҳарбий ҳалок бўлди. Бу ҳақда, Channel News Asia’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, CM11 моделидаги танк маҳаллий вақт билан соат 10:00 да отиш машқларидан сўнг лагерга қайтаётган эди. Аммо шиддатли ёмғир туфайли машина кўприкдан чиқиб кетиб, дарёга қулади.
Зирҳли машинада беш нафар ҳарбий хизматчи бор эди. Ҳайдовчи ўз вақтида танк ичидан чиқиб кета олди, қолганлар эса ичкарида қулфланиб қолди ва ҳалок бўлди.
Воқеа юзасидан текширув олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)