Покистонда 11 ёшли қиз селфи туширишга уриниш пайти дарёга тушиб кетиб, ҳалок бўлди. Уни қутқаришга ташланган ота-онаси ҳам қурбон бўлди, деб хабар бермоқда «Интерфакс».
Бахтсиз ҳодиса Ҳайбар-Пахтунхва вилоятининг тоғли ҳудудида, Кунар дарёсида содир бўлди. Қутқарувчилар қизчанинг ва онасининг танасини сув остидан чиқариб олинди. Отасининг танаси қидирилмоқда.
Қизнинг отаси ва онаси шифокор бўлиб, улар Панжоб вилоятидан дам олишга келган эди. Улардан сўнг фожиага бевосита гувоҳ бўлган 9 ёшли қиз ва 5 ёшли ўғил фарзанд қолди.
Изоҳ (0)