БМТ бош котиби Пан Ги Мун ўз лавозимидан кетгандан сўнг ташкилот раҳбари сифатида аёл кишини кўришни исташини билдирди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги маълумотига таяниб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Миллий ҳукуматлар, бизнес, сиёсат, шунингдек, маданият ҳамда ҳаётимизнинг исталган бошқа соҳасидаги ташкилотларнинг юқори лавозимларида кўплаб машҳур аёлларимиз бор», — дея таъкидлади бош котиб.
Пан Ги Муннинг фикрича, ташкилотни кетма-кет саккиз нафар эркак киши бошқаргандан сўнг, БМТнинг янги котиби илк бор аёл киши бўлиш фурсати келган.
Шу билан бир пайтда бош котиб бу масаладаги якуний қарор ўзи томонидан эмас, БМТ Хавфсизлик кенгаши томонидан чиқарилишини таъкидлаб ўтди.
Пан Ги Муннинг ўрнини эгалловчи БМТ бош котиби лавозимига олти нафар эркак ва беш нафар аёл киши курашмоқда.
Изоҳ (0)