Тахминан 2500 йил муқаддам қурилган антик сарой қолдиқлари Озарбайжоннинг Шамкир туманидаги Гаражамирли қишлоғи яқинидаги қазишмалар пайтида очилди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Манзилгоҳда ишлаётган Озарбайжон-Германия археологик экспедициясининг тахминига кўра, милоддан аввалги 550–330 йилларда ушбу ҳудудда қадимда шаҳар типидаги аҳолижой мавжуд бўлган. Археологлар уни Аҳамонийлар империясининг пойтахтлари — Пасаргада ва Персеполь шаҳарлари билан қиёсламоқда. У ҳатто Аҳамонийларнинг маъмурий марказларидан бири бўлгани айтилмоқда.
Халқаро экспедиция манзилгоҳнинг бир неча участкасида қазишма ишларини олиб борди, бунинг натижасида бир қатор йирик бинолар ва диний иншоотлар очилди. Шаҳар 20 гектар ҳудудни эгаллаган бўлиб, у девор билан ўралган.
Изоҳ (0)