Ҳиндистоннинг Махараштра штати полицияси олти кишини ўлдиришда гумонланаётган шифокорни қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Полиция вакилининг сўзларига қараганда, у мижозларига инъекция қилиш йўли билан уларни ўлдирган.
«У икки эҳтиросга эргашган: ҳирс ва талончилик», — деди у.
NDTV телеканалининг билдиришича, полиция «Доктор Ўлим» лақабини берган шифокор Сантош Пол Ваи шаҳрида ишлаган. У асосан аёлларни алдов йўли билан олиб келиб, уларни ўлдирган.
Сантош Пол камида олти кишининг — беш аёл ва бир эркакнинг ўлимида айбдор деб ҳисобланмоқда. Тўрт кишининг танаси унинг уйи яқинидан топилди. Шифокорнинг жиноятлари ҳақида у билан ишлаган ҳамшира айтиб берди.
Изоҳ (0)