БМТнинг Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилоти (WIPO) томонидан 16 август куни Global Innovation Index рейтинги ҳозирланди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Индексга кўра, дунёнинг энг инновацион мамлакати деб, 2015 йилдаги каби, Швейцария танланди. Ундан кейинги ўринларни Швеция ва Буюк Британия эгаллади. Кучли бешликка, шунингдек, Финляндия ва Сингапур кирди.
Экспертлар жорий йилда 25-ўринга муносиб кўрилган Хитойнинг ютуқларини алоҳида таъкидлади. Айтилишича, биринчи марта аҳоли жон бошига даромад ўрта даражада бўлган давлат юқори ривожланган иқтисодиётлар қаторига қўшилиши.
WIPO вакилларининг билдиришича, 2009 йилги молиявий инқироздан сўнг тадқиқот ва ишланмаларга киритилаётган инвестициялар ҳажми йилига 7 фоиздан 4 фоизгача тушиб кетди, бу эса дунёнинг инновацион ривожланишига ўз таъсирини ўтказмай қолмади.
Изоҳ (0)