Ямал-Ненец автоном округида нефть-газ саноати компанияларида тиббий кўриклар ва Сибир куйдиргисига қарши эмлаш бошланди. Бу ҳақда ҳудуд губернатори матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Округ ҳудудида жойлашган нефть-газ саноати компанияларида тиббий кўриклар кучайтирилиб, ходимлар ўртасида Сибир куйдиргиси бўйича карантин билан боғлиқ тақиқ ва чекловлар ҳақида тушунтириш ишлари ўтказилмоқда, шунингдек, ходимлар эмланмоқда. Тадбир олдини олиш чораси сифатида ўтказилмоқда», — дейилади матбуот хизмати хабарида.
Туб аҳоли ва таҳдид остида бўлган мутахассислар, жумладан, карантин ҳудудидаги реабилитация тадбирларига жалб этилган мутахассислар орасида тўрт мингдан ортиқ киши эмланганлиги таъкидланди.
Эслатиб ўтамиз, Ямал-Ненец автоном округида Сибир куйдиргиси туфайли 25 июль куни карантин эълон қилинган эди.
Изоҳ (0)