Байдарка ва каноэда эшкак эшиш мусобақасининг 1000 метрга сузиш мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган Герасим Кочнев саралаш турнирини муваффақиятли якунлади ва финал босқичига йўлланма олди.
Болгария, Украина, Молдова, Канада ва Қозоғистондан ташриф буюрган спортчилар билан беллашган Герасим Кочнев маррага иккинчи бўлиб етиб келди.
3 та гуруҳнинг умумий натижаларига кўра Кочнев олтинчи натижа қайд этиб турибди.
Изоҳ (0)