ИШИД террорчи гуруҳи Суриянинг Туркия чегарасидаги ҳудудида автобуснинг портлатилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олди. Бу ҳақда, Reuters’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
14 август куни Суриянинг Атме қишлоғи яқинида автобус портлатилиши оқибатида 35 киши ҳалок бўлди. Ҳужумни худкуш террорчи амалга оширди. Маълумотларга қараганда, автобус Суриядан Туркияга Сурия озод армияси жангчиларини олиб кетаётган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)