ИШИД гуруҳига қарши операциялар доирасида Ироқ ҳарбий хизматчилари Мосул жанубида 60 жангарини йўқ қилди. Бу ҳақда, EFE агентлигига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
Бундан ташқари, Мосулдан 50 километр наридаги икки аҳоли пункти ҳарбийлар қўлига ўтди.
Илгарироқ Ироқ армияси Мосул яқинидаги тўрт аҳоли пунктини озод қилган эди.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)