Алеппонинг жанубий сарҳадларида Сурия қўшинлари ва исёнчи гуруҳлар ўртасида қонли тўқнашувлар давом этмоқда. «Жайш ал-Фатҳ» қуролли коалицияси гуруҳлари Рамус четидаги цемент заводи яқинида армия марраларига ҳужум қилди — ушбу ҳудуд ҳукумат қўшинларининг мудофаа сарҳадларидан бири ҳисобланади, деб хабар бермоқда «ТАСС».
Шаҳарнинг шарқий туманларида, Сноубарат тепаликлари, «ал-Ҳикма» мактаби ва «Проект–1070» миттитумани яқинида жангарилар ёриб киришга уринди, аммо бутун фронт бўйлаб уларнинг ҳужумлари қайтарилди.
Тўқнашувларда камида 35 жангари ўлдирилди. Шунингдек, артиллерия олови 15 зирҳли техника бирлигини йўқ қилди.
Асосий кучлар шаҳар жанубидаги ҳарбий ўқишлар мажмуига қаратилган — ҳукумат қўшинлари ўтган ҳафта жангарилар қўлига ўтган биноларни қайтариб олмоқчи. Таъкидланишича, жангарилар, ўраб олинганига қарамай, мадад кучлари етиб келиши умидида қаршилик кўрсатишни давом эттирмоқда.
Изоҳ (0)