Рим папаси Франциск ўзи бошқараётган Рим католик черковини яна бир бора инсонларга яқинроқ бўлишга чақирди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Анъанавий якшанба кунги «Ангелус» ваъзи билан Ватикандаги Авлиё Пётр майдонига тўплаган минглаб зиёратчиларга мурожаат қилар экан, папа черков амалдор ва бюрократларга эмас, эҳтиросли миссионерлар ва самимий эътиқод соҳибларига муҳтож эканлигини айтди.
15 август, душанба куни католиклар Биби Марям меърожи кунини нишонлайди. Италияда шу кундан «Феррагосто» ёзги таътиллари бошланади.
Изоҳ (0)