Футбол бўйича Ўзбекистон Олий Лигасининг 18-тури Тошкент шаҳри клублари учун омадсиз келди.
Турни «Обод» «Насаф»дан қабул қилиб олинган йирик мағлубият билан бошлаб берган бўлса, эртаси куни «Пахтакор» ўз майдонида «Бухоро»ни мағлуб эта олмаганди.
14 август куни чемпионлик учун кураш олиб бораётган «Бунёдкор» ва «Локомотив» клублари ҳам 2 очкодан йўқотди. «Қалдирғочлар» Муборакда «Машъал» билан, «темирйўлчилар» эса Фарғонада «Нефтчи» билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади.
18-турнинг сўнгги ўйинида Жиззахнинг «Сўғдиёна» клуби «Навбаҳор» устидан зафар қучди — 2:1.
Ўзбекистон Олий Лигаси 18-тур беллашувлари 14 август, якшанба
Изоҳ (0)