АҚШда, Мексика кўрфази соҳилидаги кучли ёғингарчилик туфайли Луизиананинг айрим ҳудудларида келиб чиққан тошқинлар оқибатида уч киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Миллий об-ҳаво хизмати маълумотларига қараганда, тошқинлар жануби-шарқий Техасда 14 августгача давом этади.
Айрим туманларда ёғингарчилик 500 миллиметрни ташкил қилди.
Луизианада минг киши эвакуация қилинди. Губернатор фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Изоҳ (0)