Батутда сакраш мусобақасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Екатерина Хилько Рио—2016 даги биринчи чиқишини амалга оширди.
Регламентга кўра турнирни 16 нафар спортчи бошлади. Хилько кейинги босқичга йўлланма олиши учун саккизталикка кириши керак эди.
У дастлабки саккиз нафар спортчи орасида учинчи натижа қайд этган бўлса-да, қолган спортчиларнинг чиқишидан кейин имкониятини камайтириб юборди ва Рио—2016 Олимпиадаси билан хайрлашди. Ўзбекистонлик спортчи мажбурий чиқиш машқида 46.570 очко ишлади.
Хилько фаолияти давомида 5 та Олимпиадада Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилди. У 2008 йилги Пекин Олимпиадасининг бронза медали соҳибаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)