Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони «Пахтакор» 18-тур доирасида «Бухоро» клубини қабул қилиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Бухороликлардан ҳисобни тенглаштирувчи голга собиқ «пахтакорчи» Баҳодир Пардаев муаллифлик қилди.
«Пахтакор» Ўзбекистон Кубогининг 2016 йилги мавсуми доирасида «Бухоро»га ҳар икки ўйинда ҳам имкониятни бой берган, шунингдек, Олий Лиганинг биринчи давра ўйинида ҳам рақибини мағлуб эта олмаганди. Ўтган ҳар учала ўйинда гол ура олмаган «Пахтакор» сафида бу сафар Андрей Сидоров ўзини кўрсатди, аммо унинг голи жамоасига 3 очко тақдим эта олмади.Турнир жадвалида сўнгги жамоа бўлиб турган «Қўқон—1912» ўзи каби Олий Лигада қолиш учун кураш олиб бораётган «Андижон» майдонидан ғалаба билан қайтди. Бу ютуқ Қўқон шаҳри клубини турнир жадвалида 14-ўринга олиб чиқди. Кейинги икки поғона «Андижон» ва 12 август куни «Насаф»дан енгилган «Обод»га тегишли.
Куннинг голларга бой ўйини Олмалиқ шаҳрида кечиб, иккинчи давра олдидан бир қатор ҳаридларни амалга оширган "Қизилқум» клуби 3:2 ҳисобида муваффақият қозонди. Неманья Йованович дубл қайд этган ўйинда Воҳид Шодиев ҳам ўз номини таблога ёздирди. Бир тур аввал ҳам мана шу футболчилар Навоий клубига 3 очко келтирган голларга муаллифлик қилганди.
13 августнинг сўнгги ўйинида «Шўртан» «Металлург»ни мағлуб этиб, 10-ўринга кўтарилди.
Ўзбекистон Олий Лигаси 18-тур беллашувлари 13 август, шанба
«Андижон» — «Қўқон—1912» 0:2
Голлар: Достон Турсунов, 21 (0:1). Отабек Зокиров, 24 (0:2).«Шўртан» — «Металлург» 1:0
Гол: Ғулом Раҳманов, 78 (1:0).«Пахтакор» — «Бухоро» 1:1
Голлар: Андрей Сидоров, 17 (1:0). Баҳодир Пардаев, 74 (1:1).Четлатишлар: Даврон Ҳошимов, 54 (П). Артём Филипосян, 54 (Б).«Олмалиқ» — «Қизилқум» 2:3
Голлар: Воҳид Шодиев, 23 (0:1). Неманья Йованович, 45 (0:2). Евгений Гоголь, 61-пен (1:2). Неманья Йованович, 78-пен (1:3). Ислом Иномов, 85 (2:3).14 август, якшанба«Машъал» — «Бунёдкор»«Нефтчи» — «Локомотив»«Сўғдиёна» — «Навбаҳор»
Изоҳ (0)