БМТ Хавфсизлик кенгаши Жанубий Суданда бўлиб ўтаётган қонли можаро ҳудудидаги тинч аҳолини ҳимоя қилиш учун БМТнинг тинчликпарварлик миссияси таркибидаги 4 минг кишидан иборат гуруҳни жўнатишга рухсат берди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тегишли қарор 12 август, жума куни аксарият овоз билан қабул қилинди. Ҳужжат Хавфсизлик кенгашига аъзо 11 давлат томонидан қўллаб-қувватланган бўлса, Россия, Венесуэла, Миср ва Хитой бетараф қолди.
4 минг кишидан иборат гуруҳ ўз ичига Ривожланиш бўйича давлатлараро ташкилот мамлакатларининг ҳарбийларини ўз ичига олади.
Ҳужжатда қайд этилишича, миссия Жанубий Суданда 2016 йилнинг 15 декабрига қадар бўлади.
Изоҳ (0)