Россия Ташқи ишлар вазирлиги Осиё иккинчи департаменти директори Замир Кабулов толибларга асир тушган Россия Федерациясининг фуқароси Сергей Севастьянов Афғонистонда озод этилганлиги ҳақидаги маълумотни рад этди. Бу ҳақда Meduza хабар бермоқда.
Россиялик билан бирга олти нафар покистонлик ҳам қўлга олинган. Улар «Толибон» томонидан назорат қилинувчи ҳудудга мажбурий қўнишни амалга оширган Ми-17 вертолётининг экипажи таркибига кирган.
«Экипаж ҳамон асирликда бўлиб, музокаралар олиб борилмоқда», — деди Кабулов.
Эслатиб ўтамиз, 4 август куни Афғонистоннинг Лувгар вилоятига Покистонга тегишли бўлган Ми-17 вертолёти авария ҳолатида қўнган. У таъмирлаш ишларини ўтказиш учун Россияга йўл олган эди. Экипаж аъзолари «Толибон» ҳаракати жангарилари томонидан асирга олинган. Улар орасида Россия фуқароси, 1956 йилда туғилган штурман С.К.Севастьянов ҳам бор.
Изоҳ (0)