Рио-де-Жанейро шаҳрига жўнаб кетган 11 нафар ўзбекистонлик боксчи орасидаги ягона қиз боксчи Ёдгорой Мирзаева Олимпиада—2016 даги илк жангини канадалик Бужолд Мандига қарши ўтказди.
Тўрт раунд давом этган жангда Ёдгорой рақибасига етарлича қаршилик кўрсатганига қарамай, якунда имкониятни бой берди ва турнирни 1/8 финалда тарк этди.
Ўзбекистон тарихида Рио—2016 Олимпиадасига қадар бирорта аёл боксчи иштирок этмаганди. Ёдгорой Мирзаева бу борада биринчи бўлди.
Изоҳ (0)