Охирги икки ой мобайнида Нигерда рўй берган тошқинлар оқибатида 46 минг киши бошпанасиз қолди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мамлакат ҳукумати тақдим этган маълумотларга қараганда, ёғингарчилик туфайли келиб чиққан тошқинлар оқибатида 14 киши ҳалок бўлган. Нигернинг чўл ҳудудлари сув остида қолган. Энг кўп зарар Тахуа ва Агадез минтақаларига етди.
«Бир қатор аҳоли пунктларида қайд қилинган тошқинлар оқибатида 14 киши ҳалок бўлди, 46296 бошпанасиз қолди», — дейилади ҳукумат баёнотида.
Қурбонлар орасида болалар кўплиги айтилмоқда. Бундан ташқари, 19 минг бош чорва нобуд бўлган.
Жабрланувчиларга 326 тонна озиқ-овқат ёрдам тариқасида юборилган.
Изоҳ (0)