Испания шимоли-шарқидаги Арагон мухтор жамоатининг Сарагоса шаҳрида жойлашган савдо марказида рўй берган отишмада икки киши яраланди. Бу ҳақда, El Pais нашрига асосланиб, «РИА Новости» хабар бермоқда.
Воқеа маҳаллий вақт билан соат 11:00 да Aragonia савдо марказида юз берди. Дастлабки маълумотларда номаълум шахс бир неча бор ўқ узиб, воқеа жойини тарк этгани айтилди.
Кейинчалик савдо маркази яқинидаги гаражда эркак собиқ рафиқасига қарата ўқ узгани, шундан сўнг ўз жонига қасд қилишга урингани маълум бўлди. Аёлнинг қизи ҳам воқеа жойида эди — унга зарар етмади. Аёл машинани шифохонагача ўзи ҳайдаб борди. Эркакнинг аҳволи оғир деб баҳоланмоқда.
Изоҳ (0)