Австралияда 3 август куни содир бўлган ЙТҲда оғир жароҳатланган «Дунё гўзали» танловининг 17 ёшли финалчиси Элис Милле-Кеннеди оламдан ўтди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Қиз ўрта мактаб ўқувчиси бўлиб, Квинсленд штатида истиқомат қилар эди. Унинг машинаси бошқа машина билан юзма-юз тўқнашгани боис қиз оғир жароҳатлар олган эди.
Милле-Кеннедининг оиласи ва яқинлари уни даволаш учун маблағ тўплаш акциясини ташкил этди, аммо бу фойда қилмади. Бир неча кун оғир аҳволда ётган Элис оламдан ўтди.
Изоҳ (0)