АҚШнинг Миннесота штати Миннеаполис шаҳар суди жорий йилнинг апрель ойида оламдан ўтган хонанда ва бастакор Принсга тегишли кўчмас мулкнинг бир қисмини сотишга рухсат берди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишча, судья Кевин Эйд Принснинг мол-мулкини вақтинчалик бошқарган Bremer Trust траст компаниясининг сўровини маъқуллаб, ушбу мол-мулкнинг бир қисмини сотувга қўйишга рухсат берди. Булар қаторида, хусусан, Кариб ҳавзасидаги Теркс ва Кайкос оролларида жойлашган, 12 миллион долларга баҳоланаётган вилла ҳамда 22 миллион долларлик бизнес-офис ҳам бор. Хонанданинг она шаҳри бўлмиш Шанхассенда (Миннесота штати) жойлашган ер участкаси эса 14 миллион долларга баҳоланмоқда.
Принснинг Миннеаполисда жойлашган уйи ва Шанхассендаги овоз ёзиш студияси сотувга қўйилмайди.
Изоҳ (0)