Америкалик телеижодкорлар «Пахтакор» стадионига ташриф буюрди, деб хабар берди клуб расмий сайти.
Режиссёр Брайн Сонг ва тасвирчи Дада Шикако «Пахтакор—79» ҳамда унинг аъзоси Михаил Ан ҳақида ҳужжатли фильм ишлашга қарор қилган.
Ижодкорларнинг иши учун Михаил Аннинг «Пахтакор—2003» жамоасида мураббий бўлиб ишлаётган ўғли Дмитрий Ан, Идгай Тазетдиновнинг рафиқаси Алла Тазетдинова, «Пахтакор»нинг собиқ аъзолари — ота-бола Биродар ва Азамат Абдураимов интервью берган.
«Пахтакор» расмийлари америкаликлар меҳмонларни клуб тарихи билан таништирган. Клуб матбуот хизмати ҳужжатли фильм тайёр бўлгач, уни расмий сайтга қўйиши ҳақида ёзиб ўтган.
Изоҳ (0)