Россия мудофаа вазирлиги радиация, кимё ва биологик ҳимоя қўшинлари мутахассислари Ямал-Ненец автоном округидаги Сибир куйдиргиси тарқалган ҳудудда ушбу касалликдан ҳалок бўлган икки мингдан ортиқ буғу қолдиқларини йўқ қилди. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар бермоқда «ТАСС».
«Мудофаа вазирлиги мутахассислари сутка давомида 200 дан 350 тагача буғу қолдиғини ёқиб юбормоқда. Жами ҳалок бўлган ҳайвонларнинг 87 фоизи йўқ қилинди, куйдирги тарқалган ҳудудда 2062 ҳайвон қолдиғи йўқ қилинди», — дейилади матбуот хизмати хабарида. Тундрада касаллик оқибатида жами 2,3 мингдан ортиқ ҳайвон ҳалок бўлди.
Касаллик тарқалган ҳудуднинг бевосита ўчоғида олтита мобил гуруҳ — уларнинг ҳар бирида 12 нафар йўқ қилувчи иш олиб бормоқда.
Ямалда Сибир куйдиргисига қарши курашиш бўйича кенг кўламли операция 1 август куни бошланган эди.
Изоҳ (0)