Дунёдаги энг бой ер эгаларидан бири, олтинчи Вестминстер герцоги Жеральд Кэвендиш Гровно юрак хуружи туфайли оламдан ўтди. Бу ҳақда, AP’га асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
64 ёшли герцог Англиянинг Престон шаҳридаги госпиталда оламдан ўтди. Шаҳар коронерлик хизмати унинг ўлими табиий сабабларга кўра рўй бергани боис тергов ўтказилмаслигини маълум қилди. Ўлимнинг расмий сабаби — миокард инфаркти.
Машҳур лендлорд 9 август, сешанба куни қазо қилди. Ланкашир графлиги полицияси маълумотига қараганда, у Траф-оф-Бауленд водийсида сайр қилиб юрганида тўсатдан ўзини ёмон ҳис эта бошлаган. Герцог Аббистэд оилавий уйидан Престон қироллик госпиталига етказилди, лекин шифокорлар унга ёрдам бера олмади.
Изоҳ (0)