Россия Ямандаги қуролли можаро иштирокчиларини ўт очишни тўхтатиш режимини сақлашга ва музокаралар ўтказишга чақирмоқда. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«Москва Ямандаги қуролли можаро иштирокчиларини аввал эълон қилинган ўт очишни тўхтатиш режимини сақлашга ҳамда БМТ байроғи остида музокаралар столига қайтишга қатъиян чақирмоқда», – дейилади Россия ТИВ хабарида.
Россия Ташқи ишлар вазирлиги халқаро гуманитар ҳуқуқ низомининг қуролли можаролар вақтида тинч аҳолининг ҳимоясини таъминлашга алоқадор банди сўзсиз бажариш кераклигини алоҳида таъкидлади.
Ямандаги қарама-қаршилик 2014 йилнинг август ойидан буён давом этиб, 2015 йилнинг март ойида Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг мамлакатга кириши оқибатида авжига чиқди. БМТ маълумотларига кўра, қуролли ҳужумлар оқибатида 6,4 минг киши ҳалок бўлди, яна 30 минг нафардан ортиғи турли жароҳатлар олган.
Изоҳ (0)