Курд кўнгилли отрядлари АҚШ кучлари кўмагида Ироқда ИШИДнинг молиявий операцияларини ўтказишда жавобгар экстремист Сами Жассим Муҳаммад ал-Жабурийни йўқ қилди. Бу ҳақда, Ироқ Курдистони Хавфсизлик кенгаши баёнотига асосланиб, «Интерфакс» хабар бермоқда.
«Қўшма операцияси бизнинг асосий аксилтеррор бўлинмамиз ҳамда АҚШ махсус операциялар бўлинмаси томонидан Сурия-Ироқ чегарасига яқин ал-Қаюмда ўтказилди», — дейилади баёнотда.
Номи келтирилган террорчи табиий ресурслар, хусусан, газ ва нефть эксплуатацияси учун жавоб бергани айтилмоқда.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)