Таҳлилчилар iPhone’нинг эски версиялари илгари қайси саналарда тақдим этилганини мавжуд мишмишлар билан қиёсан ўрганиб чиқиб, компания янги смартфон тақдимотини 7 сентябрь куни ўтказишини тахмин қилмоқда. Бу ҳақда, Bloomberg’га асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Шунингдек, гаджетлар савдоси жорий йилнинг 16 сентябрдан бошланиши айтилмоқда.
iPhone 7 дан ташқари, янгиланган MacBook Pro тақдимоти кутилмоқда. Аммо, таҳлилчиларнинг фикрича, лэптоп намойиши учун алоҳида сана танланади.
Изоҳ (0)