БМТ Хавфсизлик кенгаши 11 август куни фавқулодда йиғилиш ўтказади. Унда Россия ва Украина ўртасида Қрим масаласида келиб чиққан кескинлик муҳокама қилинади, деб хабар беради «РБК».
Reuters’нинг маълум қилишича, мажлис Украина томонининг ташаббусига кўра тўпланади.
Кеча, 10 август куни Россия Федерал хавфсизлик хизмати 6–8 август кунлари Украина разведкаси режалаштирган бир қатор терактлар ва диверсияларнинг олди олингани, кўплаб жангарилар қўлга олингани, ярим оролда Қрим фойдасига ишлаётган агентлик тармоғи фош этилганини маълум қилди. Украина томони тез орада бу айбловларни инкор этди.
Бир муддатдан сўнг Украина президенти Пётр Порошенко фавқулодда йиғилиш ўтказиб, унда қўл остидагиларига Россия раҳбари Владимир Путин билан телефон мулоқотини ташкил этишни топширди. Йиғилиш чоғида разведка бош бошқармаси раҳбари Валерий Кондратюк Қрим чегарасида отишма келиб чиққанини айтди.
Изоҳ (0)