Яманда 2015 йилнинг март ойида қуролли можароларнинг авж олишидан буён камида 1121 бола ҳалок бўлди, яна 1650 нафари яраланди. Бу ҳақда БМТ болалар фонди – ЮНИСЕФнинг Ямандаги вакили Жулиан Харнейс 9 август, сешанба куни Женевада маълум қилди, деб хабар бермоқда «ТАСС».
«ЮНИСЕФ 2015 йилнинг мартида Ямандаги можаронинг кенгайиши оқибатида 1121 бола ҳалок бўлгани ҳамда 1650 нафари яралангани ҳақида тасдиқ олди», – деган Жулиан Харнейс асл сонлар кўпроқ бўлиши мумкинлигини маълум қилди.
Ямандаги қарама-қаршилик 2014 йилнинг август ойидан буён давом этиб, 2015 йилнинг март ойида Саудия Арабистони бошчилигидаги коалициянинг мамлакатга кириши оқибатида авжига чиқди. БМТнинг маълумотларига кўра, қуролли ҳужумлар оқибатида 6,4 минг киши ҳалок бўлди, яна 30 минг нафардан ортиғи турли жароҳатлар олган.
Изоҳ (0)