Жанубий Хитой денгизида ХХР ва Россия ҳарбий-денгиз кучларининг ҳамкорлигида ўтказиладиган ҳарбий машғулотлар бирор-бир учинчи давлатга қарши йўналтирилмаган. Бу ҳақда Хитой мудофаа вазирлигининг матбуот хизмати баёнот берди, деб хабар қилади «ТАСС».
«Россия ва ХХР ҳарбий флотлари сентябрда ўтказадиган қўшма машғулотлар одатий саналади. Улар икки томоннинг денгиздаги таҳдидларга биргаликда қарши туриш қобилиятини оширишга хизмат қилади. Ўқувлар учинчи давлатларга қарши йўналтирилмаган», — дейилади хабарномада.
Илгарироқ икки давлат қўшма ҳарбий машғулотлар ўтказишни режалаштираётгани маълум қилинган эди.