Хитойнинг Хунань провинциясидаги Чанша шаҳрида истиқомат қилувчи эркак велосипедни олиб қочиш учун у занжирлаб қўйилган дарахтни арралаб ташлади. Бу ҳақда, CCTV телеканалига асосланиб, TJournal хабар бермоқда.
Воқеа акс этган видеолавҳа интернетга жойлаштирилди. Унда кўринишича, ёнидан мотоцикл ўтаётган пайтда эркак бир тўхтаб олади, сўнг қайта ишга киришиб, ниҳоят дарахтни йиқитишга эришади ва велосипедни олиб, воқеа жойини тарк этади.
Изоҳ (0)