2016 йил 9 август куни АҚШ халқаро ривожланиш агентлиги (USAID) Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда фтизиатрия ва пульмонология бўйича ихтисослашган Республика илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда давра суҳбат шаклида учрашув ўтказди ва Навоий, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида силга чалинган беморларни пациентга йўналтирилган даволаш татбиқ этилганлиги тараққиётини муҳокама қилди. Бу ҳақда USAID вакиллари «Дарё»га маълум қилди.
Тадбир давомида қатнашчилар силга чалинган беморларни, шу жумладан, силнинг дори-дармонга нисбатан турғун шаклларига эга беморларни 2014—2015 йилларда амбулатор даволаш натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси бўйича ахборот олди. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тавсияларига мувофиқ амбулатор шароитда силга қарши даволашни биринчи кундан татбиқ этмоқда.
Ўзбекистонда сил беморларга, шу жумладан, силнинг турғун шакли билан зарарланганларга амбулатор даволашни қўллашда Тошкент шаҳри ва Қорақалпоғистон республикаси пилот лойиҳаларида ижобий тажриба мавжуд.
Ўтказилган учрашув натижасида амбулатор шароитда даволанаётган сил беморларни, шу жумладан, силнинг турғун шаклларини ва сил/ОИВ бириккан инфекцияни даволашни такомиллаштиришга қаратилган тавсия ва кейинги қадамлар ишлаб чиқилди ва улар ЎзРССВ 383-сонли буйруғининг сил беморларни амбулатор даволаш йўриқномасига киритилади.
Дастурнинг пилот вилоятларида 416 нафар сил бемори ва яна 46 нафар силнинг кўп сонли дори-дармонга турғун шаклли сил бемори амбулатор даволанмоқда. Бу лойиҳа бошланишидан илгариги ҳолатга нисбатан тўрт баробар кўпдир.
Изоҳ (0)