Олимпиада чемпионлиги учун кураш олиб бораётган аёллар футболи жамоаларидан 8 таси чорак финал масаласини ҳал қилди.
3 та гуруҳ ўйинлари якунига кўра ЖАР, Зимбабве, Янги Зеландия ва Колумбия терма жамоалари мусобақа билан хайрлашди.
Канада терма жамоаси юз фоизлик кўрсаткич билан гуруҳни якунлади, Бразилия ва АҚШ терма жамоалари 3 та ўйинда 7 тадан очко тўплади. Франция 6 очко жамғарган бўлса, Хитой, Швеция, Германия, Австралия каби мамлакатнинг футболчи қизлари бир хилда — 4 тадан очко билан чорак финалга йўл олди.
¼ финал беллашувлари 12—13 август кунлари бўлиб ўтади.
Рио—2016 Аёллар футболи ¼ финал
Бразилия — АвстралияАҚШ — ШвецияХитой — ГерманияКанада — Франция
Изоҳ (0)