Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ—2018 3-саралаш босқичидаги 2-тур учрашуви учун ҳакамлар маълум бўлди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар берди.
Доҳа шаҳрида 6 сентябрь куни бўлиб ўтадиган ўйинда баҳрайнлик ҳакамлар бригадаси ишлайди. Учрашув бош ҳаками сифатида ФИФА рефериси Али Ҳасан Иброҳим Абдулнаби тайинланди. Унга қанотларда Муҳаммад Жафаар Муҳаммад Салмон ва Наваф Шаҳин Ҳалифа Муса ёрдам беради.
1 сентябрь куни бўлиб ўтадиган 1-турдаги Ўзбекистон — Сурия ўйини япониялик Рюжи Сатога ишониб топширилганди.
Изоҳ (0)