Шимолий Кореяда қурилиш ишларини тезлаштириш мақсадида ишчиларга кристаллсимон метамфетамин берилади. Ушбу моддани ҳидлаш кўтаринки руҳни уйғотади, иштаҳани йўқотиб, қувватни оширади. Унинг таъсири 12 соатгача давом этиши мумкин, деб хабар беради TJournal.
The Telegraph нашрининг билдиришича, ушбу психотроп модданинг ишлаб чиқарилиши давлат даражада қўллаб-қувватланади. 70 қаватли осмонўпар бинонинг ҳамда 60 дан ортиқ кўп хонадонли уйларнинг қурилишида қурувчиларга айнан шу модда берилгани маълум.
КХДРда метамфетамин ўтган асрнинг 70-йилларидан буён ишлаб чиқарилади. Давлат назорати остидаги махсус 39-хизмат мазкур модда савдосидан ҳар йили бир миллиард доллар топади.
Осиёлик ҳуқуқ ҳимоячилари Шимолий Кореянинг ушбу хатти-ҳаракатларини кескин қоралаб, БМТни Ким Чен Инга қарши навбатдаги чора-тадбирларни кўришга чақирмоқда.
Изоҳ (0)