Охирги бир ҳафта мобайнида қуролли мухолифат Сурия ҳукумат қўшинлари назорати остидаги Алеппо шаҳрини тинимсиз ўққа тутиши оқибатида 162 тинч фуқаро ҳалок бўлди, яна 662 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Айтилишича, шаҳарнинг ғарбий қисмида тинимсиз снарядлар ва қўлбола ракеталар портламоқда, аммо ҳарбий ҳаракатлар олиб борилмаяпти. 2012 йилда жангарилар шаҳарга ҳужум қилганидан сўнг аҳолининг асосий қисми ўша ҳудудга кўчиб ўтган эди. Алеппо ғарбида ҳозирда 1,5 миллион киши истиқомат қилади. Шаҳарнинг шарқий қисмида 250 минг киши қолмоқда.
Жангарилар 28 июлдан буён Сурия армияси кўмагида Россия душман томонларни яраштириш маркази томонидан ўтказилаётган гуманитар операцияни тўхтатишга ҳаракат қилмоқда.
Изоҳ (0)