2016 йилнинг 8 август куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Ўзбекистон–Беларусь вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувларнинг навбатдаги раунди бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Унда қатнашиш учун Тошкент шаҳрига Беларусь Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги МДҲ мамлакатлари билан икки томонлама муносабатлар бошқармаси бошлиғи Андрей Страчко бошчилигидаги делегация ташриф буюрди.
Ҳар икки давлат ривожлантиришдан манфаатдор бўлган турли соҳалардаги ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари нуқтаи назаридан Ўзбекистон–Беларусь муносабатларининг долзарб масалалари батафсил муҳокама қилинди.
Ташқи сиёсат идоралар вакиллари жорий йилда бўлажак икки томонлама тадбирлар, жумладан, сиёсий мулоқотлар ва бизнес вакилларининг учрашувларига тайёргарликнинг бориши тўғрисида фикр алмашди.
Учрашувда Беларусь элчиси Николай Клакевич иштирок этди.
Изоҳ (0)