Ўзбекистонлик 6 нафар спортчи кеча — 8 август куни 5 та спорт тури бўйича мусобақаларда иштирок этди.
Боксчилар Ҳасанбой Дўстматов (-49 кг) ҳамда Рустам Тўлаганов (-91 кг) ўз вазн тоифасида Рио—2016 нинг чорак финалига йўлланма олди.
Дзюдочи Мирали Шарипов ўзининг биринчи жангидаёқ имкониятни бой бериб, турнир билан хайрлашди.
Раънохон Аманова сузиш мусобақасида иштирок этди. Бироқ унинг натижаси мақташга арзигулик бўлмади.
Изоҳ (0)